Арманистон НАТОга аъзо бўлиш ҳақида ўйламаяпти

Фото: Спутник

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат Шимолий Атлантика алянси (НАТО)га аъзо бўлиш имкониятини кўриб чиқмаётганини айтди, деб ёзмоқда Интерфакс.

“Бизнинг кун тартибимизда НАТО билан боғлиқ бундай масала йўқ. Яъни, биз НАТОга аъзоликни муҳокама қилмаганмиз ва муҳокама қилмаяпмиз ҳам. Биз НАТО билан ҳамкорлик қиламиз ва бу янгилик эмас. Илгари бизда НАТО билан Индивидуал ҳамкорлик режамиз бор эди, аммо ҳозир бу режа аъзоликни назарда тутмайдиган ҳамкорликнинг бошқа форматига қайта ўзгартирилмоқда”, — деган у.

Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, Арманистонда КХШТга аъзолик мамлакат манфаатларига тўғри келадими ёки йўқми, деган масала муҳокама қилинмоқда.

“Бугун, ҳеч бўлмаганда, биз КХШТга аъзомиз ва Арманистонда иттифоққа аъзолик стратегияси Арманистоннинг узоқ муддатли истиқболдаги манфаатларига қанчалик мос келиши ҳақида муҳокамалар олиб борилмоқда”, — дея қўшимча қилган Пашинян.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.