ФХХ Шойгу ва Герасимовни зимдан кузатиб юргани фош бўлди

Фото: ИноСМИ

26 февраль куни бошқарув компанияси ходими чордоқни режали текшириш чоғида Москвадаги Фрунзенская қирғоғида жойлашган Россия Мудофаа вазирлигининг бош биноси олдида ўрнатилган кузатув видеокамерасини топиб олдиди, деб ёзади The Moscow Times ўз манбасига таянган ҳолда.

“Штативга ўрнатилган видеокамера ва антенна топилди. Ускуналар олиб қўйилди”, — дейди агентлик суҳбатдоши.

Уй-жой коммунал хўжалиги ходими полицияга мурожаат қилган ва у ерда қўпорувчилик ҳаракатига тайёргарлик бўлган бўлишидан шубҳаланиб, тергов олди текширувини бошлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.