Хитойда кўп қаватли уй ёниб кетди, 15 киши ҳалок бўлди

Foto: Shutterstock

Хитой шарқидаги Цзянсу провинцияси Нанкин шаҳрида турар жойда ёнғин юз берди, оқибатда 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради “РБК” шаҳар маъмуриятига таяниб.

Ёнғин Юйхуатай туманидаги кўп қаватли уйда маҳаллий вақт билан 23 февраль 4:39 да (Тошкент вақти билан 1:39) содир бўлган. Ўша куни 6:00 (3:00) га келиб, ёнғин ўчирилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 44 киши жабрланган, улар касалхонага ётқизилган. Улардан бирининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда, яна бир киши оғир ҳолатда ётибди. Қолганлар оддий шикастланишлар олган бўлиб, улар асосан тутун ютиш оқибатида бўлган.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, ёнғин бинонинг биринчи қаватида, электровелосипедлар тўхтаб турадиган жойда бошланган.

Уйдан 500 киши эвакуация қилинган, улар касалхоналарга жойлаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.