“Ўғлим — яхши инсон. Ижарачиларнинг пешонасига террорчи деб ёзиб қўйилмаган”

Фото: пресс-служба Московского Городского Суда

Алишер Қосимовнинг онаси Раъно “Крокус Сити Холл”даги теракт иши бўйича саккизинчи айбланувчига айланган ўғли ҳақида ҳиссиётлар билан гапирди. Унинг сўзларига кўра, у Алишерни ёлғиз ўзи катта қилган. Ўзи ҳам 27 йилдан бери ҳамшира бўлиб ишлайди, ўзбек, Қирғизистонда яшайди. У ўғлига квартирани русларга ижарага беришни маслаҳат берган, аммо у номаълум сабабга кўра квартирани терговнинг ҳозирги версияси бўйича террорчиларнинг «раҳбари» бўлган Шамсидин Фаридунийга ижарага берган.

“Улар ўғлига қурилишда ишлашларини айтишган. Сен одамларга ишонма, деб ўғлимга кўп марта айтганман, – дейди Раъно кўз ёшлари билан.

Телевидение ходимлари Фаридуний, Муродали, Мирзоев ва Файзовларнинг Қосимовга тегишли «Чойхона»сига овқатланишга борганлари ростми, деган саволга у бундай эмас, деб жавоб берган. Раъно Қосимов 1993 йилда эмас, 1991 йилда туғилганини ҳам таъкидлади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги эса Алишер Қосимов Қирғизистон фуқароси эмаслигини маълум қилди. Вазирлик “Крокус Сити Холл”да содир этилган теракт юзасидан келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган Алишер Қосимовнинг ҳибсга олинишига изоҳ берди. Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Қосимов 2014 йилда президент фармони билан Қирғизистон фуқаролигидан чиқарилган.

“Шу муносабат билан ушбу фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари Қирғизистон Республикасининг Россия ҳудудидаги дипломатик ва консуллик муассасалари ваколатига кирмайди”, — дейилади вазирлик хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.