Манижа “Крокус”даги терактдан сўнг видеомурожаат эълон қилди

манижа
Фото: Азия-плюс

Хонанда Манижа “Инстаграм”да Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида содир бўлган терактнинг “оқибатидан тожикистонликлар ва Марказий Осиё аҳолиси жабр кўришидан” хавотирни билдирган видеони эълон қилди.

Мен ҳар ёзни Душанбеда бувим билан ўтказардим. Бу ҳаётимдаги энг яхши таътиллар эди. Бувим менга кўп нарсани ўргатди, масалан, “фақат товоқнинг ўзингга қараган томонида овқат егин”, дердилар,  тожиклар умумий товоқдан палов ейишади. Бу иборанинг маъноси шуки, камтар бўл, тақдир нима берса, шунга қаноат қил, сенга тегишли бўлмаган нарсани ҳеч қачон тортиб олма.

Бугун бувим вафот этганига 14 йил бўлди. Охирги бир неча йил давомида биз билан ва дунё билан бўлаётган воқеаларни кўрмаётганидан хурсандлигим ҳақида кўп ўйлаяпман. Тожиклар ва Марказий Осиёнинг барча аҳолиси бошига тушадиган оқибатлар унга таъсир қилмаслигидан ҳам хурсандман. Мен бувим ўша шафқатсиз кечани кўрмаганидан хурсандман (сўз “Крокус”даги теракт ҳақида бораётгани бўлиши мумкин – “Медуза” изоҳи), у очиқ-ойдин ваҳшийликка жавоб сифатида оммавий қийноқлар қонунга айланганини кўрмайди.

Биламан, барча сўзларимга қарамай, бувим ҳали ҳам шу ерда. Чунки у мен билан қотилнинг миллати йўқ деб ҳисоблайдиган одамларнинг кўп сонли хабарлари орқали гапиради. Ахир, барча даҳшат ва зулматларга қарамай, биз инсон бўлиб қолишимиз керак. Ҳали ҳам умидини узмаган барчага раҳмат айтаман.

Аввалроқ россиялик хонанда Тимати мамлакатдаги миллатлараро вазиятни ларзага солмасликка чақиргани ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.