Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли Чеченистон ёшлари вазири этиб тайинланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли, 18 ёшли Ахмат Қодиров республика ёшлар ишлари вазири этиб тайинланди ҳамда у минтақанинг олий мукофоти – “Қодиров” ордени билан тақдирланди, деб хабар беряпти “Кавказ.Реалии”.

Тайинлаганлик ҳақида алоҳида хабар берилмаган, бироқ республика ҳукумати раиси Магомед Даудов мукофот ҳақидаги хабарда янги лавозимни кўрсатган. Унинг қўшимча қилишича, Қодировнинг ўғли “ҳар қандай топшириқни юқори савияда ҳал қилади”, лекин унинг хизматлари нималардан иборат эканлиги очиқланмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.