Трамп Путин билан яхши муносабатлари ҳақида гапириб берди

Фото: Euronews

Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан ижобий муносабатларни сақлаш муҳим эканлигига ўз ишончини билдирди. Fox News каналида журналист Шон Хэннити билан суҳбати давомида собиқ президент Путин, шу жумладан, ХХР раҳбари ва бошқа етакчилар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилгани ҳақида сўзлаб берди ва Венгрия бош вазири Орбан  билан яъши муносабатларига урғу берди.

Трамп ядро қуролига эга кучли давлатлар билан нормал муносабат ўрнатишнинг аҳамиятини таъкидлади ва бу ғояни Путин ва бошқа етакчилар билан музокараларида қўллаб-қувватлагани ҳақида гапирди. У шунингдек, Хиллари Клинтон ғалаба қилганда Шимолий Корея билан ядро уруши бошланиши мумкин эди, дея қайд этди.

Трамп Путинни “ақлли” ва “ҳийлакор” сиёсатчи деб таърифлади ва унга нисбатан ҳурматини билдирди. У ўз шахсияти бошқаларда қўрқув ва ҳурмат уйғотганлигини таъкидлади. Сиёсатчи Путин ҳақида ижобий фикрларни мунтазам билдириб келади ва АҚШ оммавий ахборот воситаларини Путин ҳақидаги билдирган фикрлари борасида салбий кайфиятда эканликда айблайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.