Украинадан 650 мингга яқин ҳарбий хизмат ёшидаги фуқаро чиқиб кетгани маълум бўлди

Около 650 тысяч мужчин призывного возраста выехали из Украины

Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан бери 650 мингга яқин ҳарбий хизмат ёшидаги эркаклар Украинани тарк этган бўлиши мумкин. Уларнинг аксарияти ноқонуний равишда қочиб кетган, деб ёзади Politico 17 апрель, чоршанба куни.

Нашрнинг таъкидлашича, уруш бошидаги “ватанпарварлик туйғуси” йўқолган. Ҳозир украиналиклар оммавий равишда ҳарбий хизматдаан ўзини олиб қочмоқда.

Икки йил аввал аёллар ва болаларни хорижга олиб кетган поездларнинг учдан бир қисми“ ҳозирда “ қандайдир йўл билан чиқиш ҳужжатларини олишга муваффақ бўлган” эркаклар билан тўла, дейилади материалда. Шу билан бирга, президент Владимир Зеленский ва парламент “янги оммавий ҳарбий чақирувни тайинлашга журъат эта олмаяпти”. “ОП” раҳбари Андрей Ермакнинг сўзларига кўра, кенг кўламли сафарбарлик аҳоли орасида қўллаб-қувватланиши даргумон. Politico буни Ғарбдан “Путинга қарши урушда ғалаба қозонишда учун” тегишли ёрдам йўқлиги билан изоҳламоқда.

“Ғарб керакли нарсани таклиф қила олмади ва бу, ўз навбатида, Украинанинг керакли нарсани қилиш истагига путур етказяпти“, дейилади Politico мақоласида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.