2017 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 16:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг бошланғич таълим ва жисмоний маданият факультетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Абдураимова Гулчирой Озотовна, фуқаро Махмудов Лазизнинг ишончига кириб, таниши Ахмедов Олимжонни мазкур университетга олийгоҳнинг мансабдор шахсларига пора бериш йўли билан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: