Бу бўйича 19 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 389-сонли қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, янги гувоҳнома пластикдан тайёрланиб, жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШ ШИР) ҳамда қурилмалар ўртасида контактсиз маълумотлар алмашиш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC смарт-карт) билан таъминланади.
Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги олижаноб фазилатларни, шукроналик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида Ўзбекистон Президенти 2017 йил 26 июнь кунини дам олиш куни деб эълон қилиш ва уни мамлакатда байрам сифатида нишонлаш ҳақида қарор қабул қилди.
2017 йил 20 июнь куни Рустам Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадрлар хизматининг раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ректори лавозимига тайинланди.
Европа Иттифоқи 2019 йил охиригача Марказий Осиё бўйича янги стратегия лойиҳасини тайёрлайди. Бу ҳақда 19 июнь куни Люксембургда ЕИ мамлакатлари ТИВнинг раҳбарлари томонидан маъқулланган хулосаларда сўз боради.
Ўзбекистон Президенти “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни чиқарди. Унга кўра Савдо-саноат палатаси асосий фаолият кўрсатувчи субъект сифатида белгиланди.
Унда ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида кадрларни тайёрлаш, дипломатик хизмат, илғор хориж тажрибаси ва замонавий халқаро стандартлар асосида ўқиш жараёнини модернизация қилиш истиқболлари билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Польшанинг JP Construct sp.z.o.o. билан Ўзбекистон фуқароларини Польшада меҳнат фаолиятига жалб қилиш ва ёллаш ҳақида битим имзолади, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.
Поляк компанияси мазкур Европа давлатида ҳар йили 2,5 минг ўзбекистонликларга иш бериш ниятида.
“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Қорабайир зотли отларни кўпайтириш ва етиштириш бўйича замонавий мажмуани барпо этади ва 2018 йил 1 январга қадар фойдаланишга топширади.
Тошшаҳартрансхизмат матбуот-хизмати Кичик ҳалқа йўлидан Фарғона йўлига олиб ўтувчи қисми вақтинча ёпилиши ҳақида эълон қилди.
"Кичик ҳалқа йўлидан Фарғона йўлига ўтувчи қисмида йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан 2017 йил 18 июндан 10 июлгача кичик ҳалқа йўлидан ўтувчи қисми, транспорт ҳаракати учун вақтинчалик ёпилади", — дейилган хабарда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: