Ўзбекистон Марказий банки маҳаллий мобил иловалар ишлаб чиқувчиси бўлган "Global Solutions” компанияси билан ҳамкорликда «Central Bank of Uzbekistan» мобил иловасини ишлаб чиқди.
Танлов 2014 йилнинг 1 сентябридан 2015 йилнинг 1 мартига қадар давом этиб, унда энг яхши ихтиро, энг яхши фойдали модел, энг яхши саноат намунаси, энг яхши дастурий маҳсулот сингари номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 19 августдаги 236-сонли қарори билан таълим олишга юбориладиган номзодлар Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Япония халқаро ҳамкорлик маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан танлаб олинади.
Бу ихтиро озиқ-овқат саноати, тиббиёт, биологик уставли моддаларни фармацевтик ишлаб чиқариш, айнан кальцийдан иборат фаол моддалар олишда муҳим аҳамиятга эга.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да СМС-хабар хизмати уланган Uzcard EMV («онлайн-карта») банк карталарини регистрация қилиш ва шахсий кабинетга боғлаб қўйиш имконияти жорий этилди.
“Ўзэлтехсаноат” Акциядорлик компанияси Ўзбекистонда LED-телевизорлар ишлаб чиқаришини ўзлаштириш тўғрисида “Zenit Electronics” МЧЖ ҚК ва Жанубий Кореянинг “SAMSUNG Electronics” компанияси ўртасида шартнома тузилгани ҳақида эълон қилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: