Рус тилида 1300 та сўзни билган киши Россия фуқаролигини олиши мумкин

Рус тилида 1300 та сўзни билган киши Россия фуқаролигини олиши мумкин

Россия таълим ва фан вазирлиги рус тилини хорижий тил сифатида билиш даражасини тасдиқлади. Меҳнат муҳожирлари Россияда ишлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун рус тилида 850 та сўзни билишнинг ўзи кифоя, РФ фуқаролигини олиш учун эса рус тилида 1300 та сўзни билиш керак бўлади.
Ўзбекистон АҚШнинг одам савдоси ҳақидаги маърузасида энг нохуш гуруҳга тушди

Ўзбекистон АҚШнинг одам савдоси ҳақидаги маърузасида энг нохуш гуруҳга тушди

АҚШ Давлат департаменти 2014 йил учун жаҳондаги одам савдоси тўғрисидаги маърузани чоп этди. Маъруза муаллифларининг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати “одам савдосига қарши курашиш бўйича минимал стандартларни тўлиқ ҳажмда бажармаяпти ва бунинг учун етарлича саъй-ҳаракат қилмаяпти”.
2013 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8%га ўсди

2013 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8%га ўсди

2013 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6,8 фоизга, чакана товар айланиши 14,8 фоизга ўсган. Шунингдек қарийб 970 минг киши иш билан таъминланган, шундан 60 фоиздан ортиғи қишлоқ жойларида ишга жойлаштирилган. Бу  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Давлат бюджетининг 2013 йилдаги ҳамда 2014 йилнинг 1-чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишга бағишланган мажлисда қайд этилди. 
Тошкентнинг ТТЗ даҳаларида энергияни тежовчи 14 та маҳаллий қозонхона барпо этилади

Тошкентнинг ТТЗ даҳаларида энергияни тежовчи 14 та маҳаллий қозонхона барпо этилади

“Тошиссиққуввати” корхонаси пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги ТТЗ-1, 2, 4 ва Югнакий даҳаларида 14 та замонавий маҳаллий қозонхонани барпо этади. Улар 2015 йилнинг биринчи чорагидан кечиктирмасдан фойдаланишга топширилади.
Абитуриент – 2014: М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали (фото)

Абитуриент – 2014: М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали (фото)

Ушбу ОЎЮ шуниси билан фарқ қиладики, унда имтиҳонлар Ўзбекистондаги бошқа ОЎЮларидан 20 кун олдин бошланади, бунинг устига ҳужжатларнинг асл нусхасини эмас, балки нусхаларини тақдим этиш мумкин
«Ўғирликдан қотилликкача» – Тошкент вилоятида хавфли жиноятчига ҳукм чиқарилди

«Ўғирликдан қотилликкача» – Тошкент вилоятида хавфли жиноятчига ҳукм чиқарилди

2013 йил 13 октябрь куни соат тахминан 02.00 да Олмалиқдаги уйлардан бирида учта қиз – Комила, Дилдора ва Дилфуза Имомоваларнинг (исмлар ва фамилиялар ўзгартирилган) жасади топилди. Жасадлар текширилганида, оғир тан жароҳатлари туфайли ҳушидан кетган Дилфуза тирик экани аниқланди, қолган иккита қиз вафот этган эди
Ўзбекистон ва МОнинг бошқа давлатлари иқлим ўзгариши оқибатларига қарши биргаликда курашади

Ўзбекистон ва МОнинг бошқа давлатлари иқлим ўзгариши оқибатларига қарши биргаликда курашади

Иқлим ўзгариши шубҳасиз Марказий Осиё мамлакатлари учун хавф туғдирмоқда. Ўртача йиллик ҳарорат ҳатто 1 ёки 1,5 даражага кўтарилиши ҳам миллий иқтисодиётга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, шу боис ушбу минтақа мамлакатлари олдида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш мақсадида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш каби долзарб вазифа турибди. Яқинда Алматида бўлиб ўтган минтақавий анжуман айнан шунга қаратилди
Абитуриент-2014: Ўзбекистонда қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади

Абитуриент-2014: Ўзбекистонда қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади

20 июнь куни Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади. Ҳужжатларни қабул қилиш ишлари 20 июлга қадар давом этади. Қабул комиссиясининг иш вақти соат 09.00 дан 18.00 гача
Қирғизистон ўзбек гази етказиб берилиши масаласини ҳал этишда “Газпром”дан ёрдам  сўради

Қирғизистон ўзбек гази етказиб берилиши масаласини ҳал этишда “Газпром”дан ёрдам сўради

«Ўзбекистон Қирғизистондан Чон-Олой водийси орқали ўтадиган “Туркманистон – Қирғизистон – Хитой” газ қувурига уланмасликни талаб қилмоқда. Бироқ биз бу шартни қабул қила олмаймиз», - дейди Қирғизистон президенти.  
Турфирма асосчиси 68 миллион сўм миқдорида солиқ тўламагани аниқланди

Турфирма асосчиси 68 миллион сўм миқдорида солиқ тўламагани аниқланди

«Silk Voyage» сайёҳлик фирмасининг асосчиси солиқларни яширганлиги учун ҳукм қилинди. 2010-2013 йилларда давлат ғазнаси мазкур фирмадан қарийб 68 млн сўм олмаган. Бундан ташқари, фирма айланма йўллар билан 62 млн сўм ва 293 минг АҚШ долларига эга бўлган
Вилоят ҳокимлиги қўйган нано-ғишт

Вилоят ҳокимлиги қўйган нано-ғишт

Сув етишмаяпти, дейсизми? Ичимлик сувими? Ҳар бир томчисини тежашга тўғри келяптими? Болаларни кранни маҳкам ёпишга ўргатиш керакми? Дўрмон қўрғони ёнида эса ичимлик суви беш йилдан буён ёрилган қувур орқали шунчаки оқиб кетмоқда. Бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ.