Аэропортлар модернизацияси билан давлат-хусусий шериклиги асосида шуғулланилади

Президент «Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Норма” нашри ёзади.

Ҳужжатга мувофиқ республика аэропортлари ДХШ асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилинади ва бошқарилади

Республика аэропортларини ДХШ асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ДХШ тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб уч йил муддатга:
 
а) хусусий шериклар, улар томонидан жалб қилинадиган лойиҳа ташкилотлари, операторлар, маслаҳатчилар, пудратчилар ва субпудратчилар:

  • олиб кириладиган махсус транспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар, шу жумладан лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган пудрат қурилиш ташкилотларини жиҳозлашга мўлжалланган махсус йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари учун божхона божидан;
  • олиб кириладиган транспорт воситалари (енгил автомобиллардан ташқари) ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади;

б) хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50%и миқдорида тўлайди;

в) аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50%га камайтирилади.
 
Транспорт вазирлигига «Uzbekistan Airports» АЖ билан биргаликда ДХШ асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳалари амалга ошириладиган аэропортларда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг ўрнатилган тартибда бекор қилинишини назарда тутувчи «Очиқ осмон» режими жорий этилишини таъминлаш топширилди
.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.