Пенсия ислоҳоти концепцияси 2020 йил апрелгача тайёрланади

Пенсия ислоҳоти концепцияси 2020 йил апрелгача тайёрланади

Пенсия ислоҳотининг янги концепцияси 2020 йил 1 апрелда муҳокамага қўйилади. Бу ҳақда Norma.uz  нашри Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вакилларига таянган ҳолда хабар беради.
  
Бошқа мамлакатлар билан солиштирганда энг паст бўлган пенсияга чиқиш ёши босқичма-босқич ўзгартирилади. Агар дунёда эркаклар ва аёллар учун ўртача пенсия ёши 62 йил бўлса, Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич 57,5 ёшни ташкил қилади. Шунингдек пенсияларни тайинлаш учун минимал стажни босқичма-босқич ошириш ҳам режалаштирилган, ҳозир у 7 йилни ташкил қилади (Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциясига кўра – 15 йил), – дея қайд этади Norma.
 
– Жорий йилда пенсияларни тўлаш харажатларининг 9,3% Давлат бюджети маблағларидан компенсацияланди. Агар бу йил компенсация миқдори 4 трлн сўмга яқинни ташкил қилган бўлса, келаси йили унга Сенат томонидан 8 трлн сўм ажратиш тасдиқланди, – дейди Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ижрочи директори Бахром Ашрафхонов.
  
Келаси йили фуқароларнинг пенсия таъминоти ҳақидаги янги қонун қабул қилинади. “Қонунга тузатишлар 26 марта киритилганига қарамасдан, у ҳаволавий характерга эга, унда турли ўзини оқламайдиган имтиёзлар кўп. Айни пайтгача пенсияга муддатидан олдин чиқиш имкониятига эга ёки асоссиз равишда пенсияга юқори устамалар оладиган, мукофотланган ва унвонга эга фуқароларнинг, алоҳида тармоқлар ходимларининг рўйхатлари мавжуд. Бундай имтиёзлардан 642,4 минг киши фойдаланади», – дея қайд этади Norma.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.