Шавкат Мирзиёев хорижий мутахассислар иштирокида “Ўзавтосаноат” фаолиятини трансформация қилиш офисини ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Ушбу жараённи Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мувофиқлаштиради, дея хабар беради президент матбуот хизмати.
1 июлга қадар тармоқ таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш бошланади. Тармоқда рақобат муҳитини ривожлантириш учун компания таркибидаги эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 та корхонани хусусийлаштиришга тайёрлаш лозимлиги қайд этилди. “Ўзавтосаноат”нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улушларини сотувга чиқариш вазифаси юклатилди.
Давлат раҳбари локализация даражасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар учун бир хил шароитлар жорий этиш бўйича кўрсатма берди.
Бунда, автомобилларни саноат усулида йиғиш, йилига 50-60 мингта ҳамёнбоп автомашина ва электромобиллар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш зарурлиги таъкидланди, - дейилади хабарда.
14 янвuary 2021 28 0
Президент “Ўзавтосаноат” фаолиятини трансформация қилиш офисини ташкил этишни топширди
Комментарии (0)
-
Жиноий иш қўзғатилди22 янвuary 2021 17 0
-
Кучли қор ёғиши ва кучли шамол Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишларни келтириб чиқарди22 янвuary 2021 21 0
-
Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради, - деди президент22 янвuary 2021 24 0
-
Ўзбекистоннинг ихтисослашган мактабларида таълим муддати 12 йилдан 11 йилга ўтказилмоқда, бу кўзи ожиз ўқувчилар таълимига салбий таъсир қилиши мумкин22 янвuary 2021 21 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар22 янвuary 202118:10 0
-
Ҳодисалар22 янвuary 202116:01 0
-
Ҳодисалар22 янвuary 202113:22 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: