Қашқадарё вилоятидаги аттракционларнинг 40% дан ортиғи носоз экани аниқланди

Қашқадарё вилоятидаги аттракционларнинг 40% дан ортиғи носоз экани аниқланди

Бугундан бошлаб кўнгилочар муассасалар фаолияти тикланмоқда. Бу орада эса Қашқадарё вилоятида аттракционларнинг 40% дан ортиғи носоз ҳолатда. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри ёзади.

Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳудуддаги 13 та маданият ва истироҳат боғида жойлашган 142 та аттракционнинг техник ҳолати ўрганилганида, улардан 59 таси (умумий соннинг 40% дан ортиғи) турли носозликларга эга экани аниқланди.

«Фақат Қарши шаҳрининг ўзида Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи ҳудудида 14 та, Asl МЧЖ Asinza-BZ 5 та, Femily дам олиш зонасида 6 та, «Глобул хумо сервис» хусусий корхонаси боғида 1 та носоз аттракцион борлиги маълум бўлди, – дея қайд этади ФВ бўйича вилоят бошқармаси ходими Фаррух Хидиров. – Шунингдек, вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларидаги истироҳат боғларида ҳам турли носозликларга эга аттракционлар мавжудлиги аниқланди. Улардаги техник ҳолатни ўрганиш якунлари бўйича ушбу каруселлар ва “тоғлар” мулкдорлари носоз аттракционлардан фойдаланишга тақиқ ва фойдаланиш қоидаларининг бузилиши учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.