Самарада ўзбекистонликни дўппослаган иккита полициячига нисбатан иш қўзғатилди

Самарада ўзбекистонликни дўппослаган иккита полициячига нисбатан иш қўзғатилди

Россия Тергов қўмитасининг Приволжск транспорт тергов бошқармаси Самара темир йўл вокзалида Ўзбекистон фуқаросини дўппослаган иккита содиқ полициячига қарши жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда “Интерфакс” ушбу ҳудуд транспорт прокуратурасиг таянган ҳолда хабар беради.

Прокуратуранинг қайд этишича, Россия ИИВ Средневолжск Транспорт линия бошқармасининг собиқ ходимлари зўравонликни қўллаган ҳолда ўз лавозимий ваколатларини суиистеъмол қилганликда айланмоқда. Улардан бири ҳибсга олинган, иккинчиси эса ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхат остида. Полициячилар ишдан бўшатилган, уларнинг раҳбарлари эса интизомий жавобгарликка тортилган.  

“Интерфакс” маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси 15 июль куни дўппосланган. Нашр манбаининг сўзларига кўра, полициячилар ва фуқаро ўртасидаги низо ҳужжатларни текшириш жараёнида юз берган. Темир йўл вокзалидаги видеокамера ёзувига кўра, иккала полициячи ўзбекистонликни навбатма-навбат урган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.