Шайхонтоҳур тумани поликлиникаси биринчилардан бўлиб шифокор қабулига электрон навбатни жорий этди

Шайхонтоҳур тумани поликлиникаси биринчилардан бўлиб шифокор қабулига электрон навбатни жорий этди

47-сонли поликлиника мижози бор-йўғи тугмачани босиши, рақам олиши ва шифокор қабулига ўз навбатини кузатиб борса бўлгани. Навбат тартиби мониторда акс этади.

Қабулдан кейин беморнинг диагнози ва маълумотлари электрон амбулатория картасига киритилади, у қоғоз вариантлардан фарқли ўлароқ йўқолиши мумкин бўлган барча маълумотларни сақлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2019 йил 1 январига қадар бутун мамлакат бўйлаб барча ихтисослашган марказларда, вилоят филиалларида, туман ва шаҳар тиббий бирлашмаларида шифокор қабулига дистанцион ёзилиш имконини берувчи ихтисослашган электрон дастурни жорий этишни топширганди.  

Бу ҳозирча шифокор қабулига дистанцион ёзилиш эмас, аммо белгиланган йўналиш сари қўйилган қадам. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.