Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ва яна бир нечта олий ўқув юрти ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади
Ҳукуматнинг “Олий таълим муассасаларини ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиладиган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.
Уларнинг орасида қуйидагилар бор: Самарқанд Давлат жаҳон тиллари институти, Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент Давлат юридик университети, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Давлат молия институти, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Тошкент Фармацевтика институти, Урганч давлат университети ва Тошкент Темир йўл транспорти муҳандислари институти.
Рўйхатни тасдиқлашда ушбу олий ўқув юртларининг юқори илмий-педагогик салоҳияти, молиявий фаолият барқарорлиги, моддий-техникавий базасининг мос даражаси, таълим хизматлари бозорида ушбу мутахассисликларга бўлган юқори талаб инобатга олинди.
Қарорга мувофиқ, ўз-ўзини молиялаштириш тизимига ўтказиладиган олий ўқув юртларида тўлов-шартнома асосида таълим олаётган талабаларнинг шартномаларни тўлаш муддати томонларнинг келишувига биноан шартномалар асосида белгиланади.
Шарҳлар