Турк компанияси Тошкент ва Бухоро вилоятларида учта электр станциясини барпо этади

Президент қарори билан 2021йил 20 январда Ўзбекистон ҳукумати ва Туркиянинг Aksa Enerji Uretim А.5.  компанияси ва лойиҳа компаниялари ўртасида имзоланган инвестицион келишувлар тасдиқланди, деб ёзади “Норма” нашри.
 
Инвестор томонидан таъсис этилган Aksa Enerji Tashkent МЧЖ Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини  ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш билан шуғулланади. ООО Aksa Enerji Bukhara  МЧЖ Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини барпо этади.
 
Инвестицион келишувларга мувофиқ инвестор ва лойиҳа компаниялари ҳар бир лойиҳа бўйича 450 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этади.
 
Шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва лойиҳа компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланган электр энергиясини харид қилиш тўғрисида янги таҳрирдаги келишувлар маъқулланди. Уларга кўра:

  • инвестор ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини лойиҳа компанияларининг фойдасига ун босади;
  • лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ шахсидаги ягона харидорга кафолатли сотиш мажбуриятини олади;
  • “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатли харид қилиш ва электр энергияси учун миллий валютада тўлаш мажбуриятини олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.