Ўзбекистонда тиббий хизматлар ва дориларнинг кафолатланган давлат пакетлари ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда тиббий хизматлар ва дориларнинг кафолатланган давлат пакетлари ишлаб чиқилади

Сирдарё вилояти мисолида тиббиётнинг ҳар бир бўғини вазифаларини аниқ-аниқ белгилаб, улар борасида алоҳида давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетлари ишлаб чиқилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Бунда кафолатланган пакетлар доирасида аҳолини бепул тиббий хизмат билан таъминлаш учун “қишлоқ врачлик пункти – поликлиника – марказий кўп тармоқли поликлиника – шифохона” кетма-кетлигида йўналтириш тартиби жорий қилинади.

Бунинг учун, кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетларини молиялаштириш мақсадида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилиб, алоҳида Жамғарма ташкил қилинади.

Кафолатланган пакетларда қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникалар қайси тиббий хизматларни кўрсатади, марказий поликлиника ва шифохоналар қайси турдаги касалликларни даволашга масъул экани аниқ белгиланади.

Бу тизимнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда шифокорларни қоғозбозликдан халос этиш учун барча жараёнларни рақамлаштириш зарурлиги айтилди.
Мисол учун, битта шифокор иш кунининг 60 фоизини 10-15 та қоғоз ҳисоботларни тўлдиришга сарфлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.