Агар АЭС қурсак, чиқиндиларни қайта ишлашга тайёр туришимиз керак

Проект АЭС в Узбекистане. Источник: Росатом

Ўзбекистонда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ошиб бораётир, ҳукумат эса АЭС қурилиши имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозир қурилиш майдони белгиланган, тадқиқотлар олиб борилмоқда, мутахассислар тайёрланмоқда.

Ўзбекистон уран захирасининг ҳажми бўйича 10-ўринда, уни ишлаб чиқариш бўйича эса 5-ўринда туради. Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) Ўзбекистонда уран қазиб чиқарувчи ягона корхона ҳисобланади. У дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчи корхоналар сирасига киради.  Комбинат экспортининг тузилмасида ураннинг улуши 99,5% ни ташкил қилади.

Қазиб олинган ураннинг ҳаммаси хорижга, AREVA NC (Франция), Converdyn (АҚШ), Cameco (Канада), CNEIC (ХХР) каби қайта ишловчи йирик корхоналарга экспорт қилинади.

АЭС ураннинг бор-йўғи 5% дан фойдаланади, қўшимча маҳсулотларни генерациялайди. Қолган уран ва плутоний қайта ишланади ёки хавфсиз тарзда сақланади.

Айни пайтда бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлган 440 та ядровий энергетик реактор йилига тахминан 10 500 тонна ишланган ёқилғини ишлаб чиқаради. АЭС қурилганидан кейин Ўзбекистон бу муаммога ҳам дуч келади.

Шу боис кўриш учун таклиф қилинаётган ушбу ролик бизга аҳолинниг хавфсизлиги – АЭС ёрдамида энергетика муаммоларини ҳал қилишда энг муҳим масалалардан бири эканини яна бир бор эслатиши зарур.

Бунинг устига, айрим манбаларнинг гувоҳлигига кўра, ядро чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича замонавий технологиялар пайдо бўлишидан олдин, улар гўёки экспортчи-мамлакатга қайтарилар экан. Афсуски, Ўзбекистондаги очиқ  матуботда ушбу масала бўйича маълумотлар йўқ.

Бироқ, айнан шу нарса экологларни, манфаатдор шахсларнинг ҳаммасини яна бир бор ядро ёқилғиси чиқиндиларини хавфсиз сақлаш масаласига қайтариши керак. АЭС Ўзбекистонда ишга туширилганидан кейин бу янада долзарблик касб этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.