Қарши ва Самарқанд ўртасида Afrosiyob поезди қатнай бошлайди

Источник: fotocommunity.com

Самарқанд халқаро аэропортининг вақтинчалик ёпилиши муносабати ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиб, кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Қарши-Самарқанд-Қарши” йўналишида 772/771-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар беради.

Ҳаракат жадвалига кўра бир ой мобайнида “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 772 – сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ҳар куни соат 12:20 да Қарши темир йўл вокзалидан, “Самарқанд-Қарши” йўналишида ҳаракатланадиган 771-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса ҳар куни соат 14:30 да Самарқанд темир йўл вокзалидан қатновни амалга оширади.

Вазирлик қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлигини билдирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.