Бу йил Ўзбекистон президенти Европанинг 9 та мамлакатига ташриф буюриши мумкин

Источник: president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Европанинг 9 та мамлакатига ташриф буюриши мумкин. бу ҳақда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ривожланиш стратегиясининг лойиҳасида сўз боради, деб ёзади UzDaily.

Хусусан, 2022 йилда президентнинг Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Италия, Испания, Туркия, Швейцария, Чехия, Польша ва Скандинавия мамлакатларига ташрифини ташкиллаштириш бўйича масалалар устида ишланади.

Шунингдек Европа мамлакатлари раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш бўйича ишлар ҳам амалга оширилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Европа мамлакатларида янги дипломатик миссияларни очиши мумкин. Швецияда Ўзбекистон элчихонасининг очилиши тезлашади. Бундан ташқари, Чехияда ҳам Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонасини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, Австрия, Италия, Польша ва Латвиядаги қатор дипломатик ваколатхоналарнинг моддий-техникавий базаларини штатлар сонини ошириш ҳисобидан мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўрилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.