Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган ёшлар тантанали кутиб олинди – фоторепортаж

Фото: Бобур Каримов

Янги Ўзбекистон шон-шуҳратини бутун дунёга тараннум этиш йўлида ўзининг юксак интеллектуал салоҳияти ва профессионал маҳоратини яққол намоён этиб, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этгани ва дунё давлатларининг 188 та жамоаси орасида ғолибликни қўлга киритиб, Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлгани, шунингдек, республикамизда спортни кенг оммалаштириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий ғурур, мардлик ва ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш борасидаги улкан хизматлари учун Президент фармонига кўра тақдирланган юртимиз ифтихорлари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиндилар.

Тантанали маросимда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди ва Президентнинг Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов

Шахмат олимпиадасининг ғолибларига 600 млн сўм ва Президент совғаси автомобиллар калитлари, мураббийларига эса 300 млн сўмдан пул мукофотлари тантанали топширилди.

Ҳукумат вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, кенг жамоатчилик ва ёшлар, ОАВлар журналистлари, блогерлар Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок қилган Ўзбекистон делегацияси аъзоларини муносиб қарши олдилар.

Бобур Каримов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.