Деновдаги савдо маркази портлаши ҳолати бўйича газ таъминоти корхонасининг уч нафар ходими ҳибсга олинди

Фото с сайта Kun.uz

Вилоят “Ҳудудгаз таъминот” бошқармасининг уч нафар ходими Денов шаҳридаги савдо марказида содир бўлган портлаш ҳолати бўйича ҳибсга олинди, деб ёзади UzNews нашри.

Плртлаш ва воқеа жойида содир бўлган ёнғин натижасида 2 киши ҳалоқ бўлган, 9 нафар фуқаро турли даражада жароҳатланган эди. Шунингдек 65 та уй шикастланган, 6 та уй эса вайрон бўлган.

Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида 15 декабрь куни Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи, “Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминоти”нинг 2 нафар ходимлари жами 3 нафар шахсга ЖКнинг 116 (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 214-моддалари (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.