Хусусий секторда ишлайдиган аёллар ҳомиладорлик бўйича нафақа олишни бошлайди

Источник: Suhyeon Choi/unsplash.com

Давлат 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини кафолатли тўлаб беради. Ҳозир бу мажбурият иш берувчиларнинг зиммасида – давлат фақат бюджет ташкилотларининг ходималарига пул тўлайди. Кўп ҳолларда бу нодавлат корхоналари ушбу харажатларга йўл қўймаслик учун аёлларни расмий ишга олмайди, деб ёзади Sputnik нашри.

Бугун Шавкат Мирзиёев 1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳам ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақа бюджетдан тўланишини маълум қилди.

Энди уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади. Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.

Ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича давлат нафақаларини олувчилар тоифасини кенгайтиришни ўтган йили Халқ-демократик партиясининг депутатлари таклиф қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.