Инсофсиз ижрочиларни давлат харидларидан 2 йилга четлаштириш режалаштирилмоқда

Источник: unsplash.com

Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда “Норма” нашри ёзади.

Лойиҳа инсофсиз ижрочиларнинг реестрини шакллантириш, инсофсиз ижрочиларни реестрга киритиш ва ундан чиқаришни тартибга солишга қаратилган.Лойиҳага кўра, давлат харидлари иштирокчиси, ғолиби ёки ижрочиси инсофсиз ижрочилар  реестрига:

  • суднинг;
  • давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг;
  • иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарорлари асосида амалга оширилади.

Инсофсиз ижрочи реестрга 2 йил муддатга киритилади, ушбу муддат тугагач у реестрдан чиқарилган ҳисобланади.

Реестрга киритилган инсофсиз ижрочи билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномани тузганлиги учун давлат буюртмачиси жавобгар ҳисобланади.

Реестрдаги маълумотлар барча учун очиқ бўлиб, фойдаланувчилар улардан эркин ва бепул танишиб чиқиши ва фойдаланиши мумкин.

Шунингдек лойиҳада инсофсиз ижрочиларни реестрга киритиш ҳақида ариза бериш асослари ва тартиби белгиланган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.