Ўзбекистонда сўнгги уч ойда кўп сотилган маҳсулотлар номи маълум бўлди

Фото: Ўза.ўз

Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг I чорагида энг кўп сотилган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди. Ўтказилган таҳлилларга кўра, Рўйхатнинг бошида метан газ ўрин олган бўлса, қуйи поғоналарда шакар ва пропан газ жой олган.Шунингдек,  қуйидаги маҳсулотлар ҳам энг кўп сотилган.

Метан газ – умумий реализация суммаси 3,4 трлн.;

бензин АИ-80 – 2,6 трлн.;

Авиа чипта (халқаро) – 2,3 трлн. сўм;

бензин АИ-92 – 1,2 трлн. сўм;

1-навли буғдой уни – 1,1 трлн. сўм;

уяли телефонлар – 638,3 млрд. сўм;

фаст-фуд – 613 млрд. сўм;

кунгабоқар ёғи – 543,1 млрд. сўм;

асосий гўштли таомлар – 470,2 млрд. сўмга сотилган.

Шунингдек, пишириқлар – 427,4 млрд. сўм, сигаретлар – 418,1 млрд. сўм, алкоголсиз ичимликлар – 399,4 млрд. сўм, меҳмонхона хизматлари – 394,9 млрд. сўм, шакар – 378,5 млрд. сўм, пропан газ – 374,5 млрд. сўмни ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.