Маданий мерос агентлиги: «Чор-Бакр» мажмуасининг ер майдони ноқонуний равишда аукционга қўйилган

Источник: Агентство культурного наследия

Ижтимоий тармоқларда Бухородаги “Чор-Бакр” мажмуасининг ер майдони аукционга қўйилгани ҳақида маълумотлар чоп этилган. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги хабар беради.

«Вазирлар Маҳкамаси Маданий мерос инспекцияси ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 17 январдаги Бухоро вилоятида хизмат текшируви ўтказиши натижасида Бухоро тумани Шергирон МФЙ ҳудудида жойлашган давлат муҳофазасига олинган «Чор Бакр» (мажмуаси) маданий мерос объектининг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-аукционга қўйилганлиги аниқланган», – дейилади хабарда.

Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан 2022 йил 7 январь куни (03-м/21-сонли) Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармасига йўлланган мурожаат хатига кўра «Чор Бакр» мажмуаси қўриқланадиган теграсидан 0.018 га 6 та жами (0.10,8 га) бўш турган ер участкасини «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимидан чиқариб ташлаш чораларини кўришни билдирган.

Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармасига 2022 йил 12 январида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорнинг 63-бандига асосан маданий мерос объектининг қўриқланадиган тегралари ҳудудидан танланган ер участкалари Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасига юборилганлиги маълум қилинган.

Шунингдек, Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси 2022 йил 10 январь куни (03-м/25-сонли) Бухоро тумани ҳокимига, «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига қўйилган 6 та ер участкасини аукциондан чиқаришда ҳамда «Чор Бакр» мажмуасининг муҳофаза теграларида тарихий-маданий муҳити, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш мақсадида унинг муҳофаза теграларида барча турдаги янгидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда олиб борилиши юзасидан мурожаат йўллаган.

Ҳужжатлар вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқини муҳофаза қилиш органларига юборилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.