ОИИБ «Бухоро-Мискин-Урганч-Хива» темир йўлини электрлаштиришга 108 млн доллар ажратади
Осиё инфратузилма инвестициялари банки “Бухоро-Мискин-Урганч-Хива” темир йўлини электрлаштириш учун Ўзбекистонга 108 миллион доллар кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда UzNews банк сайтига таянган ҳолда ёзади.
Томонлар ўртасидаги келишув Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланди.
Таъкидланишича, 465 километрлик темир йўлни электрлаштириш ва “Бухоро-Мискин-Урганч-Хива” йўналишида юқори тезликда ҳаракатланишни йўлга қўйиш орқали Ўзбекистон тез, ишончли ва тежамкор транспорт турини таъминлай олади. Бу билан мамлакатда бизнес ва туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Мазкур йўл Ўзбекистон ғарбидаги Хоразм вилоятининг чекка ҳудудларини республиканинг марказий ва шарқий вилоятлари билан боғлайди.
Лойиҳа тугаллангач, тезюрар поездларнинг 250 км/соат тезликда ҳаракатланишига имкон беради. Бу эса Бухоро ва Хива ўртасидаги йўл вақтини 3 соатга қисқартиради ва пойтахтдан Хивага 7 соатда етиб бориш имконини беради.
Шу билан бирга, лойиҳа доирасида электрон чипталар тизимининг жорий этилиши темир йўлдан фойдаланишни соддалаштиради ва ҳудудга туристларни жалб этишга кўмаклашади
тури сифатидаги ролини янада ошириши ва атмосферага ҳавога чиқариладиган иссиқхона газларини йилига 81 минг тоннадан ортиқ қисқартириши таъкидланади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг паст углеродли иқтисодиётга ўтиш жараёнини тезлаштиради.
“Биз томонимиздан Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда молиялаштирилаётган ушбу лойиҳа барқарор инфратузилмани молиялаштириш орқали минтақавий алоқаларни кенгайтиришга мисол бўла олади. Мамлакатда транспорт соҳасини яхшилаш ва интеграциялаш мамлакатда савдо-иқтисодий ўсишни янада оширишга хизмат қилади”, — дейди ОИИБ инвестиция операциялари бўйича вице-президенти Константин Лимитовский.
Шарҳлар