Оналарга фарзандлари катта ютуқларга эришганлиги учун кўкрак нишони топширилди

Фото: uzreport.news

14 та ҳудуддан 28 нафар оналарга фарзандлари турли соҳаларда катта ютуқларга эришганлиги учун “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди, деб хабар бермоқда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов.

Тарғибот тадбирлари доирасида туманларда “Маърифат улашиб”, “Китоб карвони” акцияларини ташкил этилиб, 6400 дона ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат 80 турдаги китоблар тарқатилган.

“Термиз шаҳрида 2 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ташкилоти, 3 та олий таълим муассасаси, 1 та архитектура ва қурилиш техникуми, 1 та 2-сон академик лицейда намунавий тарзда “Маънавият сектори” фаолияти йўлга қўйилди”, – дейилади хабарда.

“Сурхондарё тажрибаси” асосида Тошкент вилояти Янгийўл туманида “Маънавият сектори”ни намунали ташкил этиш мақсадида сектор Низоми, ташкилий тузилмаси ва йўриқномаси ишлаб чиқилган.

Марказ томонидан тажриба-синов асосида Андижон вилоятидаги 909 та маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида 90 кунлик иш-режа ишлаб чиқилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланган ҳамда ижобий синовдан ўтган “Андижон тажрибаси” республикадаги барча 9 442 та маҳаллада кенг жорий этилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.