Овоз бериш жараёнини видеокузатиш тизими 207 та сайлов участкасида ишлайди

Источник: Anhor.uz

Ўзбекистон президенти сайловларида овоз бериш жараёнини видеокузатиш тизими 207 та сайлов участкасида ўрнатилади. Бу ҳақда МСК раисининг ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.

Қўчқоровнинг сўзларига кўра, бу ушбу тизим илк бор жорий этилган 2019 йил декабрида ўтказилган парламент сайловларидан қарийб 3,5 баравар кўп. – Ўшанда 120 та камера 60 та сайлов участкасида ўрнатилганди, – деди спикер.

«Агар рақамлар билан гапирадиган бўлсак, унда туманлар ва шаҳарлардаги 207 та сайлов участкасида жами 414 та кузатув камерасини ўрнатиш режалаштирилган», – дейди Қўчқоров.

МСК раисининг ўринбосари маълум қилишича, видеокамералар ўрнатиладиган участкаларда овоз бериш жараёни МСК порталида, пресс-марказдаги катта мониторда, «Ўзбекистон 24» телеканали орқали ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг биносида трансляция қилинади.

МСКнинг ахборотига кўра, 14 та сайлов округининг ҳудудида 10 760 та сайлов участкаси шакллантирилган. Қайд қилинишича, сайловчилар сони 21,2 млн дан ортган.

Ўзбекистон президенти сайловлари 24 октябрда ўтказилади, сайлов кампанияси 23 июлда бошланган. МСКда бешта расмий партиянинг ҳаммаси ўз номзодини рўйхатдан ўтказган. Экологик партия – Нарзулло Обломуродов, «Миллий тикланиш» – Алишер Қодиров, Либерал-демократик партия (ЎзЛиДеП) – амалдаги президент  Шавкат Мирзиёев, Халқ-демократик партия (ЎзХДП) – Мақсуда Ворисова ва «Адолат» – Баҳром Абдухалимов. Сайловолди тарғибот кампанияси мамлакатда 20 сентябрдан бошланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.