Қозоғистондаги вазият ҳақида: “Айни пайтда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ”

Сотрудники правоохранительных органов рядом с Площадью Республики в Алматы. Источник: orda.kz

Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари – Нур-Султандаги элчихонаси, Алма-ата ва Актаудаги бош консулликларида тезкор штаблар ташкил этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар беради.

«Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан алоқа ўрнатилди. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Султан шаҳридаги аэропортда парвозини кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланди», – дейилади вазирлик хабарида.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатишда тезкор ёрдам кўрсатилмоқда. Алма-атадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар “Uzbekistan Airways” компаниясининг навбатдаги рейслари орқали Ватанга қайтарилади. Ҳозирда Алма-ата аэропорти ёпиқлигича қолмоқда

Вазирлик Ўзбекистон фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султан (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Алма-ата (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Актау (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.