Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

Источник: unsplash.com
Ўзбекистон президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ, муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келади, деб ёзади “Норма” нашри.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Улашиш:
Шарҳлар