Самарқандда тадбиркор маданий мерос объектини йўқ қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: Агентство культурного наследия

Март ойида ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри, Мироншоҳ кўчаси, 6-манзилда жойлашган хусусий мулкда бўлган моддий маданий мерос объектининг авария ҳолатга келиб қолгани юзасидан хабарлар тарқалганди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ҳукми билан Мироншоҳ кўчаси 6-манзилда жойлашган маданий мерос объектининг қисман бузилиб ўта оғир авария ҳолатига келиб қолишига сабабчи бўлган фуқаро О.Р.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 132-модда, 2-қисми билан айбли деб топилиб унга нисбатан қонуний чора кўрилган. Мазкур иш юзасидан Маданий мерос агентлиги бошқа тавфсилотларни ошкор этмаган.

2019-йил 4-октябрьдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан мазкур турар-жой биноси “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари Миллий рўйхати”га киритилган ва маҳаллий аҳамиятдаги моддий маданий мерос объекти ҳисобланади.

2015-йил 10-декабрда Мироншоҳ кўчаси 4-манзилда “Афросиёб Хосият Бегим Макони” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари жараёнида оғир техникаларнинг юриши, 8-10 метрли котлаван қазиш ва қурилиш ишларнинг олиб борилиши натижасида маданий мерос объектининг деворларида ёриқлар пайдо бўлиб, айрим деворлар йиқилиб тушганлиги аниқланган ва шу куннинг ўзида далолатнома расмийлаштирилиб, жараённи тўхтатиш сўралган. Шундан сўнг хусусий тадбиркорга яна бир неча бор огоҳлатириш берилишига қарамасдан қурилиш ишлари давом эттирилиб келинган ва бунинг натижасида маданий мерос обектига янада жиддий зарар етказилган.

2016-йил 1-июл куни маданий мерос объектини техник ҳолати ўрганилиб, далолатнома тузилган ва ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органларга мурожаат қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.