Сергей Лавров Ўзбекистон, Қозоғистон ва РФ газ иттифоқи муҳокамасида илгари силжиганини билдирди

Фото: МИД России

14 апрель куни МДҲ ташқи ишлар вазирлари ва “Марказий Осиё – Россия” форматидаги учрашувдан сўнг Россия ТИВ раҳбари мамлакатлар уч томонлама газ иттифоқи лойиҳасини муҳокама қилишда илгари силжишга эришганини маълум қилди.

“Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон, жумладан, президентлар даражасида энергия хавфсизлигини яхшилашга хизмат қиладиган ушбу кенг кўламли лойиҳани муҳокама қилишда фаол илгарилади, – деди у. – Ҳамма учун манфаат бўлади, чунки газ етказиб берувчилар ҳам, бу газдан манфаатдор бўлганлар ҳам бор, томонлар транзит шартларини ҳам, нарх шартларини ҳам келишиб олса, ҳамма қониқса, ҳамма ютади”.

2022 йил ноябрь ойи охирида Россия Ўзбекистон ва Қозоғистонга “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилгани маълум бўлганди. Ўзбекистон энергетика вазирининг маълум қилишича, мамлакат газни қўшнилардан “қандайдир иттифоқ” орқали эмас, балки тижорат шартномаси асосида импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.