Шавкат Мирзиёев: Русь ва Ўзбекистон — ҳамиша бирга бўлган ва бўлади

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Президент Шавкат Мирзиёев 21 март куни «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида Наврўз байрамига бағишланган тантанада иштирок этди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, байрам тантаналаридан сўнг Шавкат Мирзиёев қозоқ, қирғиз, турк, озарбайжон, немис, татар, украин, рус ва бошқа халқ ҳунармандчилиги ва миллий маданият марказлари кўргазмаларини бориб кўрди.

Президент Рус маданият маркази кўргазмаси олдига келганида уни «Ўзбекистон ва Россия» дўстлиги ҳақидаги қўшиқ билан кутиб олишди. Шавкат Мирзиёев марказ вакилларини қутлар экан, «Энг муҳими, тинч ва осойишта яшаяпмиз. Бу катта ютуқ», — деди.

«Қўшиқда тўғри айтилган: Рус ва Ўзбекистон — улар доимо бирга бўлган ва бўлади. Энг оғир дамларда биз бирга бўлганмиз ва бирга бўламиз», — деб таъкидлади президент.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.