Сирдарё соҳилларида экологик ўйин ўтказилади

Источник: Чистые игры

21 май, якшанба куни Тошкент вилоятида “Тоза ўйинлар”, чиқиндиларни алоҳида йиғиш бўйича жамоавий мусобақалар бўлиб ўтади. Лойиҳа Ўзбекистон волонтёрлар уюшмаси, Табиий ресурслар вазирлиги, ШҲТнинг Ўзбекистондаги халқ дипломатияси маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ушбу экокўнгилли ва маърифий лойиҳанинг асосий мақсади ўйин форматида Сирдарё қирғоқларини биргаликда тозалаш мисолида иштирокчиларга чиқиндиларни алоҳида йиғиш муҳимлигини тушунтиришдан иборат.

Тадбир дастуридан экологик семинар, чиқинди йиғиш ўйини, пикник ва тақдирлаш маросими ўрин олган. Маҳорат дарси давомида экология фаоллари чиқиндиларни нима учун саралаш, уни қандай тўғри бажариш ва бу қоидаларни кундалик ҳаётда қўллаш ҳақида сўз юритади. Кейин ўйин бошланади, ўйин давомида иштирокчилар жамоалари иложи борича кўпроқ ахлат йиғишлари ва уни турли пакетларга тўғри ажратишлари керак. Ўйиндан сўнг ҳамма пикникка таклиф қилинади, сўнгра ҳомийларнинг совғалари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

“Тоза ўйинлар”да иштирок этишни хоҳловчилар 3-4 кишидан иборат ўз жамоасини тузиб, сайтда рўйхатдан ўтишлари керак. Рўйхатдан ўтиш бошланиши ҳақида лойиҳанинг Инстаграм аккаунтида алоҳида эълон қилинади. Вояга етган иштирокчилар жамоалари, шунингдек, оилавий жамоалар – камида битта ота-она 7 ёшдан ошган болалари билан рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатдан ўтган жамоалар учун Тошкентдан трансфер ташкил этилади. Иштирок этиш мутлақо бепул.

“Тоза ўйинлар” ташкилотчилари тадбирнинг БАРЧА иштирокчиларидан (жумладан, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва лойиҳа ҳамкорлари ва ҳомийлари вакилларидан) кўп марта фойдаланиш мумкин бўлган сув стакани/шишасини олиб келишларини ва иложи бўлса, нам салфеткалардан фойдаланмасликларини илтимос қилади. Келинг, табиат ҳақида биргаликда ғамхўрлик қилайлик.

Лойиҳа ҳақида маълумот

“Тоза ўйинлар” – ҳудудларни ўйин форматида тозалаш орқали барқарор истеъмол тамойилларини (шу жумладан чиқиндиларни алоҳида йиғиш) тарғиб қилишга қаратилган халқаро эко-кўнгиллилар ва таълим лойиҳаси. Лойиҳа 2014 йилда Санкт-Петербургда бошланган.  Ўшандан бери Россиянинг 572 шаҳрида ва 28 та мамлакатда 850 дан ортиқ ўйинлар ўтказилди. Ўйинлар 3420 тоннадан ортиқ ахлат йиққан 125 минг иштирокчини бирлаштирди. Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотни унинг расмий веб-сайтида ўқишингиз мумкин: https://cleangames.org/about.

“Тоза ўйинлар” халқаро мукофотларга сазовор бўлди: «Ёшлар» номинациясида Energy Globe Award мукофоти (2021), Йил Волонтёри мукофотининг “Атроф-муҳитни асраш ва муҳофаза қилишга қўшган ҳиссаси учун” номинациясида биринчи ўрин (Қозоғистон, 2020) , “Энг яхши ижтимоий лойиҳа 2020” (Ҳамжамият форуми, Россия Федерацияси Жамоат палатаси) ва бошқалар.

Манзил: Сирдарё соҳили, Янги Чиноз бекати яқинида

Тил: ўзбек ва рус

Алоқа учун шахс: Султонова Маликахон +998946288179

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.