Тиббиёт буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди

Фото: Таможенное управление

Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида” Қонунига мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар  томонидан амалга оширилади. Бироқ, сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларини ноқонуний  равишда олиб кирилишига бўлган уринишлар ҳали ҳам учраб турибди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

“Ғишткўприк” чегара божхона постида фуқаро бошқарувидаги “CAPTIVA”  русумли енгил автоулов божхона кўригидан ўтказганида рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати  305  млн.  сўмлик  3 050 дона “Юнона Био Т”  номли тиббиёт воситалар борлиги аниқланди”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.