Bo'limsiz

Тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификатига эга талабаларига вазир стипендияси тўланади

Фото: Минздрав

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов соҳа фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда 7,5 ва ундан юқори бўлган инглиз тили IELTS сертификатига ҳамда немис ва француз тилини билиш даражасини белгиловчи С1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган талабаларга вазир стипендиясини тўлаш тизимининг жорий этилиши ҳақида маълум қилди.

— Агар буни амалиётга татбиқ этсак, чет тилларига қизиқувчи қолган талабалар ҳам уларга эргашиб, ҳудди шундай юқори натижаларга эришишга интилади, — деди А. Иноятов. — Бунинг учун тиббиёт олийгоҳлари ректорлари иқтидорли талабаларга алоҳида эътибор қаратиши, ҳар бир кафедра ўқитувчиси илм йўлини танлаган бўлажак ёш мутахассисларни яқиндан қўллаб-қувватлаши зарур.

Мазкур янгиликни жорий қилиш бўйича яқинда ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.