Bo'limsiz

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг лойиҳасига 252,2 млрд доллар сарфланади

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон президенти Администрацияси давлат раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш тўғрисидаги қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Унда айтилишича, “озод, обод ва қудратли Янги Ўзбекистон”ни яратишга қаратилган стратегия доирасидаги лойиҳалар жами 252,2 миллиард долларни ташкил этади, деб ёзади «Фергана» нашри.

Стратегия етти йилга мўлжалланган бўлиб, беш йўналиш бўйича юзта мақсадни ўз ичига олади:

  • аҳоли эҳтиёжлари ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш;
  • барқарор иқтисодий ўсиш орқали ўртадан юқори даромадли мамлакатлар қаторига қўшилиш;
  • аҳоли учун қулай экологик шароитларни таъминлаш;
  • халққа хизмат қилувчи адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
  • мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини таъминлаш.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва белгиланган мақсадларга эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг энг устувор йўналишига айланиши, уларнинг раҳбарлари бунинг учун шахсан жавобгар бўлиши керак”, — дейилади президент қарори лойиҳасида.

Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва «Юксалиш» миллий ҳаракати зиммасига стратегияни амалга оширишнинг бориши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ва ҳар ойда ҳисобот тайёрлаш вазифаси юклатилди. Ҳукумат ҳар чоракда бир марта ҳисоботларни танқидий кўриб чиқади ва ҳар олти ойда бир марта стратегия доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида президентга маълумот бериши режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.