Ўзбекистон марра чизиғида / велоспорт

Фото: www.anhor.uz / Бобур Каримов

Велоспорт мактаб-интернатининг ташкил этилиши, хорижлик мутахассисларнинг жалб этилиши, спорт анжомларининг янгиланиши ва бошқа кўп ишлар Ўзбекистонга велоспортни ривожлантиришда янги босқичга кўтарилишига имкон берди. Anhor.uz спортнинг ушбу тури бўйича хорижлик мураббий билан суҳбатлашди.

Мила Аксенова: 2021 йилда – Халқаро шоссе ва трек мусобақаларида миллий терма жамоа 10 та медални қўлга киритди – 2 олтин, 3 кумуш ва 5 бронза. 2022 йил – Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақалардан 45 та медал олиб келди – 11 олтин, 14 кумуш ва 20 бронза. Бу Ўзбекистон учун узоқ йиллик турғунликдан кейин катта ютуқ. Муваффақиятнинг рецепти нима? Август ойида велоспорт федерацияси АҚШдан келган юқори малакали мутахассис билан шартнома имзолади ва Ўзбекистон терма жамоасини Глеб Гройсман бошқара бошлади. Терма жамоанинг бош мураббийиси олдига қандай вазифалар қўйилди?

Глеб Гройсман: 2020 йилги асосий вазифа Олимпиада эди ва Ўзбекистон эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўртасида  яхши натижа кўрсатди, бу ёмон эмас. Шуни ёдда тутиш керакки, Олимпиадада велоспорт бўйича фақат 35 давлат иштирок этиши мумкин. Бошқача айтганда, Ўзбекистон Олимпиада бошланиши биланоқ, дунёнинг энг яхши 35 та давлати қаторидан жой олди. 2020 йилда Токио Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини бир аёл ва бир эркак ҳимоя қилган эди. Бу унчалик кўп эмасга ўхшайди, лекин атиги 35 мамлакатдан келган спортчилардан 35 нафар эркак, 35 нафар аёл велоспорт стартига чиқадилар. Яъни Олимпиада ўйинларида ўз вакилларига эга бўлган Ўзбекистон  35 та велоспортда илғор бўлган давлатлар қаторидан жой олганимизни кўрсатиб бўлди. Трекда Олимпиадага лицензия олиш ниҳоятда қийин. Лекин бизда яхши спортчилар бор. Йигитлар ҳам, қизлар ҳам жуда ғайратли, курашишга иштиёқлидир. Бу йилни биз жуда яхши ўтказдик. Биздан хурсанд бўлишди. Бизга ишонишди. Ва ҳозирча бизнинг асосий эҳтиёжларимизни қондиришга ҳаракат бор.

Мила Аксенова: Велосипед спортини илгари суриш йўлидаги биринчи қадам 2022-йил 6-декабрда велосипедчилар учун мактаб-интернатнинг очилиши бўлди. Мактабда республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захираси тайёрланади. Шунингдек, Ўзбекистон велоспорт федерацияси қошида “Профессионал велоспортчилар спорт клуби” ташкил этилган. Клуб Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи учун лицензиялар олиш билан шуғулланади. Велосипед федерацияси олдида қийин вазифалар турибди ва уларни ҳал қилиш учун бор куч-ғайратини сарфлаш зарур. Мақсадларингизга эришиш йўлида нима тўсқинлик қилиши мумкин? Молиялаш етарли эмасми, балки моддий-техника база ёмонми?

Глеб Гройсман: Албатта, федерация раҳбарлари бизга мусобақаларда кўпроқ ҳамроҳ бўлишлсрини истардим. Улар бизнинг ишимизни, “стафф” деб аталадиган ёрдам гуруҳининг ишини ичкаридан кўришлари ва тушунишлари керак, шунда бизда нима етишмаётганини тушунишлари мумкин. Раҳбариятимизнинг психологияси нотўғри. Улар ҳақиқатан ҳам натижаларни хоҳлашади, лекин улар ҳатто энг муҳим нарсаларда ҳам тежашни хоҳлашади. Ва дойим шундай қилишади. Улар арзон ғилдиракларни сотиб олишади, улар эса, албатта, ёмонроқ ишлайди. Улар оғирроқ, улар нотўғри. Лекин арзонроқ. Раҳбарият нуқтаи назаридан яхши моддий-техник базамиз бор, лекин мамлакатимиз поғонасида. Бизда жуда яхши спортчилар бор, лекин бундай, майда деб ҳисобланувчи нарсалар, ҳал қилувчи рол ўйнайди. Мен ходимларимиз сонидан қаноатланмайман: механиклар, массажчилар, шифокорлар, психологлар. Федерация раҳбарлари шуларда тежайдилар, ёрдамчи кадрлар борлиги ғалабанинг энг зарур шарти эканини тушунмаяпти. Масалан, хитойликлар жорий йилда 31 хизматчи олиб келишди. Уларда бир спортчи учун хизматкорлар бутун бир жамоаси бор, бизда эса ўнта спортчига атиги тўрттагина.

Мила Аксенова: Самарқанд вилоятида тез орада ёпиқ велотрек пайдо бўлади, у ерда республика ва халқаро мусобақаларни ўтказиш, спортчиларни бўлажак Осиё ва Олимпия ўйинларига чиқишга тайёрлаш мумкин бўлади. Янги бинода ётоқхона, ошхона, спорт зали, тиббиёт пункти, велосипед таъмирлаш устахонаси, кийим алмаштириш хоналари, душ кабинетлари қурилади. Буларнинг барчаси 2021-2022 йилларда велоспортни ривожлантириш дастурида назарда тутилган.

Глеб Гройсман: Тошкентда ҳам, Самарқандда ҳам ёпиқ велотрек қуриш бўйича якуний қарор қабул қилинди. 2025-йилда эса Тошкентда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ва, шу жумладан, ўзимизнинг диёримиздаги ёпиқ трекда. Трекимиз нафақат Қозоғистон, балки бошқа Осиё давлатларини ҳам ортда қолдириб, Европага яқинлашиш имкониятини беради. Шунинг учун Ўзбекистонда велоспортни шу ерда ривожлантиришни Худонинг ўзи буюрган. Агар мендан Ўзбекистонда биринчи навбатда нимани ўзгартириш керак, деб сўрашса, вилоятларни, кичик шаҳарчаларни, маҳаллаларни тренерлар билан таъминлаш керак. Бизга болаларни илҳомлантирадиган мухлис мураббийлар керак. Нафақат Тошкентда моддий-техника базасини яхшилаш керак. Ўзим пойтахтда улғайган бўлсамда,  умуман пойтахтга қаршиман.  Тошкент бутун ҳаётнинг марказига айланиб бормоқда, ишонинг. Мен бутун дунё бўйлаб саёҳат қилдим, кўплаб мамлакатларда бўлдим, Тошкент дунё пойтахтлари поғонасига етиб борди. Албатта, бу замонавий йирик шаҳар, энди у барча ресурсларни ҳудудлардан тортиб олишни бошлайди. Ҳудудларни ривожлантириш, у ерга Тошкентдан катта велоспортни олиб бориш керак. Албатта, Тошкент бу спорт турини, миллий терма жамоани ривожлантириш маркази бўлади, лекин болалар ҳудудларда ҳам улғайишлари керак. Мамлакат минтақалар билан кучли. Мамлакатда 36 миллион аҳоли – Тошкентда тўрт миллион. Ва ўттиз икки миллиони вилоятларда яшайди. Улар Тошкентда яшамайди, у ерда болалар ҳам бор, шунинг учун у ерда мураббийлар керак. Ҳар бир шаҳарда, кичик бўлса ҳам, иккита-учта мураббий бўлиши керак, давлат дастури керак.

Мила Аксенова: Ўзбекистон юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш учун катта имкониятларга эга. Федерация зиммасига юкланган барча вазифаларни бажариш учун нима қилиш керак?  Глеб Гройсман ўз рецепти билан ўртоқлашди.

Глеб Гройсман:

Биринчидан, бу маҳаллий тренерлар учун Тошкентда эмас, балки вилоятлардаги моддий-техника базаси. Бизга кўплаб мураббийлар керак, шунда спортчилар пайдо бўлади. Спортчи мураббийи билан бирга ўсади.

Иккинчидан, бу мавжуд ходимларнинг малакасини ошириш. Доимий семинарлар, мусобақалар, мураббийлар ўртасидаги мулоқот.

Учинчидан, спортчилар халқаро майдонда энг яхши велосипедчилар билан курашиш тажрибасини олишлари учун халқаро мусобақаларда мунтазам равишда иштирок этиш.

Бу тамал тошлар, улар муваффақиятнинг пойдевори. Биз бу вазифаларни амалга оширсак велоспорт бошқача бўлади. Велоспортда кўплаб болалар бўлади ва уларнинг маҳорати тезда ўсади. Биз мутлақо рақобатбардош бўламиз. Осиёда биринчи бўламиз ва умид қиламанки, келаси йили Қозоғистондан ўзиб кетамиз.

Мила Аксенова,

Видео: Бобур Каримов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.