Ўзбекистон Украинага иккинчи инсонпарварлик ёрдам юкини юборди

Источник: https://carpathia.gov.ua/

Украинанинг Закарпатье вилоятига 6 июнь куни Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами келди, деб ёзади “Газета” нашри ушбу вилоят раҳбари Виктор Микитага таянган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, 19 тоннадан ортиқ дори-дармонлар самолёт орқали Словакиядаги гуманитар марказга етказилган, шундан сўнг улар Закарпатяга етказилган. Виктор Микитанинг таъкидлашича, гап 12 ном 200 минг донадан ортиқ миқдордаги антибиотик ва витаминлар ҳақида кетмоқда. Ёрдам қиймати 1 млн доллардан ошади.

Гуманитар ёрдам жанговар ҳудудлар ва касалхоналардаги ҳарбий шифокорларга юборилади, дейилади хабарда.

«Кўрсатган ёрдами учун ўзбекистонлик дўстлар, тадбиркорлар, кўнгиллилар ва шахсан Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенкога координация ва самарали гуманитар йўлак ташкил этгани учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз», — дейди Закарпатье раҳбари.

Бу Ўзбекистондан Украинага юборилган иккинчи юкдир. Биринчи марта ёрдам — 34 тоннадан ортиқ дори-дармон, индивидуал дори-дармон қутилари ва узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат апрель ойида етказилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.