“Malibu” автомобилларини ишлаб чиқариш 1.8 бараварга ошди

“Malibu” автомобилларини ишлаб чиқариш 1.8 бараварга ошди

Биринчи ярим йилликда ушбу соҳанинг республика саноати умумий ҳажмидаги улуши 20,0% ни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрчаткичларга қараганда 1,6 фоиз пунктга кўп (18,4%), дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.

Ўтган йилнинг январь-июнь ойлари билан солиштирганда, автобусларни ишлаб чиқариш 24,7% га, юк автомобилларини ишлаб чиқариш 18,9% га, енгил автомобилларни ишлаб чиқариш 6,3% га, шу жумладан “Каптива” русумидаги автомобилларни ишлаб чиқариш 2,8 бараварга, “Малибу” русумидаги автомобилларни ишлаб чиқариш 1,8 барварга, “Кобальт” русумли автомобилларни ишлаб чиқариш 9,7% га ошди. Жорий йилда ўзлаштирилган янги «Жентра» (27 минг дона), «Орландо» (563 дона) моделларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш давом этмоқда.

Шунингдек, поршенли двигателларни ишга туширувчи қўрғошинли аккумуляторлар (110,3%), радиаторлар, шовқин босувчилар, газ чиқарувчи трубалар, илашмалар, рул ғилдираклари (127,1%), автомобиль двигателлари (129,5%) ва бошқа эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ўсди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг тегишли даврига қараганда совутгичлар ва музлатгичларни ишлаб чиқариш 5,8 бараварга, марказий иситиш радиаторларини ишлаб чиқариш 2,2 бараварга, икки ғилдиракли велосипедларни ишлаб чиқариш 1,6 бараварга, энергияни тежовчи лампаларни ишлаб чиқариш 18,6%га ошди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.