Юрак ҳикоялари. Ўн учинчи ҳикоя

Юрак ҳикоялари. Ўн учинчи ҳикоя

Шу йилнинг январида Беҳруз Шарипов 12 ёшга тўлди. Ўзини таниганидан бери онаси ҳар доим унинг кўкрагига қулоғ тутиб, юрак уришини эшитади. Мактабдан олдин, мактабдан кейин, кечаю-кундуз – ҳар бир имкондан фойдаланиб боласининг юраги уришига қулоқ солади… Феруза ўғлининг юраги тўғрисида ҳамма нарсани билади, у қандай уриши керак ва қандай уриши хавф-хатардан дарак беради…
 
Беҳрузда туғма юрак хасталиги (ТЮХ) – юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони (ЮҚЎПН) бор эканлиги тўғрисида хабар топганидан сўнг Феруза ушбу ташҳис тўғрисида барча маълумотларни топиб тўҳтамай ўқийди ва ўқишни давом этмоқда. Энг катта истаги, умиди – шундай бир билимни топса-ки, у унга нажот ва ягона ўғлини қутқариб қолишга имкон берса. Лекин ҳаммаси келиб, бир масалага тақалаверди, у ҳам бўлса – имкон борича тезроқ операция ўтказиш. «Қанчалик тез ўтказилса – шунчалик яхши, шунчалик бутунлай соғайиб кетишига имкон кўпроқ» – Феруза шу сўзларни калима қилиб қайтариб уйқуга кетарди ва шулар билан саҳарда кўз очар эди. Бу оғир синов, юрак қийноғи – болангни давоси маълум бўлсада, лекин унинг операциясига ўта зарур бўлган жиҳозни олишга ожиз бўлсанг.    
 
ЮҚЎПН тузатиш операциясини  боланинг кўкрак қафасини очиб, очиқ юракда ўтказишади, шунинг учун унинг ўтказишга қондан карбонат кислотасини олиб ташлаб, уни кислород билан таъминлайдиган ва бир марта ишлатиладиган махсус аппарат – оксигенатор зарур.
 
Муҳим бир жиҳатга эътиборингизни жалб этиш лозим – Ўзбекистонда болалар учун тиббиёт бепул, лекин барча муҳтожлар учун давлат томонидан бериладиган оксигенаторлар етишмайди. Бу масалани ечими битта – ўзингиз сотиб олишингиз керак. Афсус, Шариповлар оиласининг имконияти чекланган – Беҳрузнинг отаси саккиз йил илгари оламдан кўз юмган, онасининг маълумоти ва касби йўқ – идиш-товоқ ювишдан бошқа хунар қўлидан келмайди. Ферузанинг касби йўқлигининг сабаби – мактабни тугатгач уни тезда турмушга бериб юборишган, кейинг уй-рўзғор, касалванд бола – шулар билан овора бўлиб, ўқиш, касб топишга қўли тегмаган.
 
Тошкент педиатрия институтининг болалар кардиожарроҳлик Марказининг директори Дониёр Пирназаров айтишича, туғма юрак хасталикларининг сабаблари – она ҳомиладор бўлган даврда унга турли салбий ҳолатлар таъсири – ионлаштирувчи нурланиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, турли ўсмаларни даволашда ишлатиладиган дори-дармонларни истеъмол қилиш, ҳомиладорлик давомида ўтказилган касалликлар, жумладан қизилча, сувчечак, цитомегаловирус инфекцияси. Унинг ирсий табиати аниқланмаган. Она 35 ёшидан сўнг бола туғадиган бўлса чақалоқ ТЮХ билан туғилиши хавфи ортиб боради. Яқин қариндошлар орасида оила тузиш ҳам худди шундай оқибатларга олиб келади. Тошкент педиатрия институтининг болалар кардиожарроҳлик марказининг раҳбари Дониёр Пирназаров фикрича, айрим ҳолатларда токсикозларни табиий ҳолат деб билиб, унга керакли тиббий чоралар кўрилмасдан, ўз ҳолатига қолдирилса ҳам бола ТЮХ билан туғилишига олиб келиши мумкин. Оҳирги тадқиқотлар отанинг соғлиги ҳам ушбу жараёнларда муайян роль ўйнашини тасдиқлади.
 
Беҳруз ўз «мучалини» – ҳаётининг ўн иккинчи йилини реанимацияда кутиб олди. Ундан бир кун олдин юрагини муваффақиятли операция қилиб тузатишди.   
 
Операция тўғрисидаги она-боланинг умидларини руёбга чиқишига имкониятни «Сочная долина» ўтказган «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» хайрия акцияси яратиб берди. 2015 йилнинг ноябрь ойида «Сочная долина» шарбатининг ҳар бир сотилган қутисидан тушган пулни бир қисми Тошкент педиатрия институтида очилган махсус ҳисоб рақамига ўтказилди. Институт раҳбарияти хайрия акцияси билан боғлиқ барча расмий ҳаракатларни, оксигенаторлар ва бошқа керакли ашё ва дори-дармонларни харид қилиб, касалларга етказишни ўз бўйнига олди.
 
«Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» хайрия акцияси давомида жамланган маблағ кам таъминланган оилаларда истиқомат қилаётган ва шундай операцияларга ўта муҳтож 15-та болага етади.
 
Бу ўн бешта «Юрак ҳикояларидан» ўн учинчи бахтли ҳикояси ва буларнинг ҳали давоми бор… 

  

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя «Мен бор жойда доим қуёш чарақлайди…»

 


Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя «…Энди мен яшашни истайман!»

 

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя «Ура, мен операцияга бораман!»

 

Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя «Рукотворное чудо»

 

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя  «Ойи, менга апельсин беринг!»

 

Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя «Танишлар, у ҳали ҳам ҳайетми деб, ажабланишар эди…»

 

Юрак ҳикоялари. Еттинчи ҳикоя «Алло, алло, юракжон!»

 

Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя «Эврика, мени тузатишти!»

 

 Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя «Ҳамма баҳтли бўлсин…»

 

Юрак ҳикоялари. Ўнинчи ҳикоя «Энди бизда янги ҳаёт бошланяпти…»



Юрак ҳикоялари. Ўн биринчи ҳикоя «Мен уйда бўлишим зарур…»

Юрак ҳикоялари. Ўн иккинчи ҳикоя       «Ҳозирча биринчиси…»
 

 

Реклама сифатида чоп этилган

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.