Швецияда НАТО машғулотлари чоғида 11 ҳарбий хизматчи жабрланди
Швеция ҳудудида бўлиб ўтаётган НАТО ҳарбий машғулотлари чоғида парашютдан сакраш натижасида 11 нафар ҳарбий хизматчи жабрланди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Швед армияси вакилига кўра, жабрланганлар орасида АҚШ, Венгрия ва Италия аскарлари бор.
Ҳодиса Смоланд провинциясидаги Скиллингарид аҳоли пунктида юз берди. Жабрланган ҳарбий хизматчиларга синиш ва жароҳат ташхислари қўйилди, аммо уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти. 9 киши касалхонага ётқизилди.
Машғулотлар чоғида 600 дан 800 нафаргача НАТО аскарлари парашютдан сакраган. Швеция армияси вакили айтишича, АҚШ ҳисоб-китобларига кўра, бундай машғулотларда олтитадан 19 тагача травмалар олиниши мумкин. Шу сабабли қўмондонлик эвакуация йўналиши ва касалхонага ётқизиш пунктларини олдиндан белгилаб қўйган.
Шарҳлар