United Airlines авиакомпанияси Boeing 737 MAX 9 эшикларида бўш мурватларни топди

Фото: Reuters

Американинг энг йирик авиаташувчиларидан бири United Airlines текширувлар чоғида Boeing 737 MAX 9 самолёти эшикларида бўшашган мурватларни аниқлади.

Ушбу турдаги носозликлар ушбу моделдаги камида бешта самолётда топилган.

Boeing 737 MAX 9 самолётининг бир қисми ҳаводан қулагани ва йўловчилар салонидаги босим пасайгач, АҚШ Федерал авиация маъмурияти 171 та шундай самолётни шошилинч текширувдан ўтказишни тўхтатиб қўйишни буюрган.

Самолётида авария юз берган Alaska Airlines авиакомпанияси биринчи бўлиб ўзининг 65 та Boeing 737 MAX 9 самолёти фаолиятини тўхтатди. Якшанба куни 25 минг киши парвоз қилиши керак бўлган 170 та рейс бекор қилинганини эълон қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.