Ўзбекистонда “туризм” маҳаллалари пайдо бўлади

Таркибида камида 20 та меҳмон уйлар мавжуд бўлган ва улар сайёҳларга камида 5 та хизмат турини кўрсатувчи маҳалла фуқаролари йиғинларига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи" ёки “Туризм овули” мақоми берилади.

Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан кейинги биринчи йиғилишни ўтказди

Йиғилишда мутасадди раҳбарлар экспортчиларнинг муаммолари билан тизимли шуғулланмаётгани, давлат томонидан яратилган имкониятларни тадбиркорларга етказиб, уларнинг ташқи бозорга чиқишига кўмаклашмаётгани танқид қилинди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сохта аккаунтлар рўйхатини эълон қилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ёзишича, "шундай сохта профиллар воситасида ахборот кампанияси қўлланган бўлиб, бундан мақсад — К.Алламжонов фақат ўз бойлигини кўпайтиришдан манфаатдор эканлиги ҳақида жамоатчилик орасида фикр пайдо қилиш ва бўрттириш бўлган..."

Тошкентда 10 йил дарахт кесган киши ушланди

Ёғоч кесувчининг сўзларига кўра дарахтлар Қибрай туманидаги “Бўстон” санаторийси ҳудудида кесилган ва арралаш дастгоҳида ишлов бериш учун Учтепа туманида жойлашган Ўрикзор қурилиш бозори яқинидаги қурилиш ёғочини тайёрлаш цехига олиб кетилаётган бўлган

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефонда суҳбатлашди

Суҳбат давомида Қирғизистонда тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳим экани алоҳида таъкидланди. Амалдаги қонунчилик доирасида қўшни мамлакатда вазиятнинг тез нормаллашишига умид билдирилди