“Умра-2014” Рамазон мавсуми шу йилнинг 10 июлидан 30 июлга қадар давом этиб, ҳар бир гуруҳ Саудия Арабистонида 10 кун бўлади. Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистондан 4 нафар хизматчи, 27 нафар шифокор ва 4 нафар ошпаз таркибидаги ишчи гуруҳ ҳам жўнатилади.
Мана бир неча йилдирки, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта театрининг нафақат ташқи қиёфаси тубдан ўзгараётир. Уч йилдан кўпроқ вақт олдин театр реконструкцияга ёпилди ва... шу билан ҳаммаси тугади.
Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкентнинг энг қиммат квартиралари Шайхонтоҳур туманида жойлашган – бу ерда хонадонларнинг бир метр квадрати ўртача 838 долларни ташкил этади. Энг арзон квартиралар эса Бектемир туманида жойлашган – 1 метр квадрат учун 496 доллар.
2014 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, бу йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 28 июнь кунига тўғри келади.
Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг сони бўйича етакчи ўринда кетяпти. Россия ФМХ маълумотларига қараганда, 1 июнь ҳолатига кўра мамлакатда 2,4 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда Украина (1.6 миллион), учинчи ўринда эса Тожикистон (1.1 миллион) бормоқда.
Юртдошларини хорижга "экспорт" қилишни ўзига касб қилиб олган яна бир кимсанинг қинғир фаолиятига чек қўйилди ва суд томонидан унга 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Халқаро маслаҳатчилар миссиясининг ташрифи асносида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, БМТ Европа иқтисодиёт комиссияси ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда уй-жой хўжалиги ва ердан фойдаланиш миллий шарҳини тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон ҳукумати “Ўзбекнефтгаз” МХК тузилмасига кирувчи зарарига ишлаётган корхоналарни, шу жумладан Фарғона ва Бухоро НҚИЗни ҳам, молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш бўйича “йўл хариталари”ни тасдиқлади.
Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти (ИҲҲҚЖ)га шу тумандаги хусусий дўкон сотувчиларининг ноқонуний ҳаракатларидан норози бўлган фуқаролар Р.Йўлдошова ва Н.Абдулакимова мурожаат этди.
Франция Ижтимоий ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик доирасида франциялик экспертлар делегацияси Тошкентда бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: